Ливан Ҳизбуллоҳининг Бош котиби бу ўлка вазияти борасидаги изҳороти

23- Uzbek

Ливан Ҳизбуллоҳининг Бош котиби Ливан халқининг аксарияти қонун асосида янги президентнинг сайланишини исташларини айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳининг Бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ шанба оқшоми Ливаннинг ал-Манор телеканалидан жонли эфирга узатилган видеоконференция орқали Ливан халқининг аксарияти қонун асосида янги президентнинг сайланишини исташларини ва шу асосда муқовимат мудофаа стратегиясини ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш хусусидаги музокараларда иштирок этишини эслатиб ўтди.

Ливан Ҳизбуллоҳининг Бош котиби шунингдек, сионистик режим энг катта хатар эканлигини, аммо айримлар бу хатарни инобатга олмасликка ҳаракат қилаётганлигини айтди.

Ливан Ҳизбуллоҳининг Бош котиби муқовимат ҳар қандай тажовузга қақшаткич жавоб қайтаришини таъкидлаб, минтақа халқлари ва махсусан Ливан халқининг қаршисида мавжуд бўлган ягона йўл муқовимат эканлигини изҳор этди.

http://uzbek.irib.ir/%D1%8F%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%BA%D0%BB%D0%B0%D1%80/%D0%B1%D0%BE%D1%88%D2%9B%D0%B0/item/23423-%D0%BB%D0%B8%D0%B2%D0%B0%D0%BD-%D2%B3%D0%B8%D0%B7%D0%B1%D1%83%D0%BB%D0%BB%D0%BE%D2%B3%D0%B8%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3-%D0%B1%D0%BE%D1%88-%D0%BA%D0%BE%D1%82%D0%B8%D0%B1%D0%B8-%D0%B1%D1%83-%D1%9E%D0%BB%D0%BA%D0%B0-%D0%B2%D0%B0%D0%B7%D0%B8%D1%8F%D1%82%D0%B8-%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%B0%D1%81%D0%B8%D0%B4%D0%B0%D0%B3%D0%B8-%D0%B8%D0%B7%D2%B3%D0%BE%D1%80%D0%BE%D1%82%D0%B8

Write a comment

Comments: 0